MENYU
BO'LIMLAR
Mobil [0]
Qo'shiqlar Matni [4]
Habarlar [4]
Sport Habarlari [11]
Horij Habarlari [4]
Mamlakatimiz Habarlari [2]
Sherlar [4]
Shou-Biznes [25]
Kompyuter [1]
Yulduzlar Biografiyasi [0]
Mp3 Qo'shiqlar [2]
Avto Olam [2]
KULGI -FUNNY-PRIKOL [0]
Sayt Yangiliklari [2]
Groupa "OQIBAT" [3]
Taomlar [3]
Qiziqarli Malumotlar [5]
Islom Dini Xaqida [1]
Kinolar [3]
Shov-Shuv [0]
MINI-CHAT
SOAT
XOZIR SAYTDA



Hamma onlayn: 1
Mehmon: 1
Foydalanuvchi: 0
Главная » 2010 » SENTYABR » 24 » G'alaba hidini sezyapman
23:07
G'alaba hidini sezyapman

Жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиси Криштиану Роналду бу мавсумни «қуруқ» ўтказмоқчи эмас ва ҳозирда иштиёққа тўлиб-тошган. Ҳужумчи «Қироллик клуби»нинг улкан ғалабаларга эришишига шубҳа қилмаяпти.

У буни мухбирлар билан суҳбатларда ҳам баралла айтмоқда.

- Аввалги мавсумларга солиштирганда майдондаги ўрнингиз бироз ўзгаргандай туюлмоқда...

- Ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Мавсум эндигина бошланди ва майдонда ўзим учун қулай жойдаман. Гол урмаган бўлсамда, 2-3та хавфли вазиятлар содир этдим. Умид қиламанки, голларим ҳали олдинда...

- Флорентино Перес жорий мавсумда клуб олдига қўйилган асосий мақсад - Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритиш эканлигига алоҳида урғу беряпти...

- Ҳар йили ЧЛ ва яна фақат ЧЛ ҳақида гапиришади... «Реал» имкониятларидан келиб чиқсак, бу турнир ғолиблигига доимо даъвогармиз, таъкидлайвериш шарт эмас. Кубокни эгаллаш учун аввало, гуруҳ босқичи ҳақида ўйлаш керак. Кейин аста-секин чўққи сари қадам ташланади.

- Ҳарқалай, жамоа Жозе Моуриньо раҳнамолигида янада яхшироқ ўйнаса керак-а?

- Бунга ишончим комил. У дунёдаги энг яхши мураббийлар сирасига киради. Биз Жозе билан кутилган чўққиларни забт этамиз. Бу орзум янаги мавсумга қолиб кетмайди.

- Нимага асосланиб бунчалик ишонч билан гапиряпсиз?

- Сиз бундай туйғуни ҳис қилмаганмисиз? Биз албатта, бирор-бир турнирда шоҳсупага кўтариламиз. Мен буни ҳозирдан сезяпман...

- Бу билан «Барселона» жорий мавсумда бироз кучсиздай кўриняпти, демоқчимасмисиз?

- Йўқ. Ла-лига эндигина старт олди. Мағлубиятга учрамайдиган жамоа бўлмайди. «Барса» каби биз ҳам қимматли очколарни бой беришимиз мумкин. Кўриниб турибдики, «кичик» жамоалар ҳам грандларни оғир аҳволга солиб қўйишлари ҳеч гап эмас.

- «Барса»нинг мағлубиятини эшитиб ҳайрон қолгандирсиз?

- Очиғини айтсам, ҳайрон бўлиш баробарида «Эркулес»га қойил қолдим. Ахир буни ҳеч ким кутмаганди-да. Ўйинни эса кўрмадим, негаки, «Барса» мени ҳозирда ташвишга солмаяпти.

- Фикрингизча, Португалия термасига португалиялик мутахассис бош мураббий бўлгани яхшими ёки чет эллик?

- Ҳамма билади, охирги вақтларда термамиздаги вазият чигаллашиб кетди. Бироқ ҳозир мен учун энг муҳими, Чемпионлар Лигаси. Фақат шу ҳақда ўйлаяпман. Миллий термамиз ишларига айни вақтда баҳо бермоқчи эмасман. Бунинг учун кейинги йиғинлар чоғида имконият туғилади. Такрорлайман, ҳозирда мени энг қизиқтирган нарса - бу Чемпионлар Лигаси.


Категория: Sport Habarlari | Просмотров: 1141 | Добавил: ShoxruxCHiKღ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
2010 - YIL
2010 - YILNING ENG YAXSHI AKTIYORI.
Barcha Javoblar: 29
SIZ XAQINGIZDA
SALOM Mexmon
VAXAX PARTALIGA XUSH KELIBSIZ.
GURUX: "Mexmon"
XATLAR:()
IPADRESS:
PROFILINGIZ: PROFILIM
                   RSS

              CHIQISH
KIRISH
SMS YUBORISH
 
 
 
 
 
TAQVIM
«  SENTYABR 2010  »
DshSshChrPyJmShnYk
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
wWw.VaXaX.uCoz.cOm 2oo9 | 2o1o | Sayd Barcha Huquqlarga Ega !!!