Cухбатдан аввал Нилуфар Усмонованинг фикри : — Фаррух Соиповни режиссёр Рустам Саъдиевнинг фильмлари орқали таниганман. Режиссёрлар Ҳақиқий иқтидорли йигит-қизларни экранга олиб чиқса бўлар экан-у деганман. Ўшанда Фаррухнинг истеъдодига тан бергандим. Аммо жудаям димоғдор йигит бўлса керак, деб ўйлаганман. Орадан вақт ўтиб, «Қалбим ўғриси» фильмига киносинов топширгани борганимда, Фаррух билан танишишга имкон бўлган. Бугун Фаррух билан илк маротаба яқиндан суҳбатлашаман…
— Айтганча, мени фильмингизга қабул қилмагансиз-а?
— Актрисаларни тасдиқлаш фақат менинг қўлимда эмасди-да. Биласизми, биз янги чеҲра қидирганмиз. «Шарқ синема» киностудиясининг диретори Аваз Тажихановга Ҳам Дилноза Кубаевага ўхшаш таниқли актрисалар керак эмас, деганман. У киши Ҳам таклифимга эътироз билдирмаган.
— Охирги пайт камнамо бўлиб қолдингиз?
— Очиғини айтсам, охирги пайт сценарийлар ёқмаяпти. Ҳаммасида битта воқеа қайтарилавериб-қайтарилавериб, жонга тегди, рости. Экранга олиб чиқаётган қахрамоним томошабинга нимадир берса, ўзига яраша юки бўлса дейман. Шунчаки халқни кулдириш учун ёзилган саёз роль бўлмаслигини истардим. Суратга тушаётган фильмларим кинозалда ўтирганларнинг маънавияти учун хизмат қилмаганидан кейин бекорга вақт кетказаётгандек бўлиб қолаяпман. Шу сабаб камнамоман.
— У вақтда дунёқарашим бошқачароқ эди, Ҳозир бутунлай ўзгача. Америкага ўқишга кетаётганимда, уйдагилар « Ўқиш учун Россия яхши-ку», дейишганди. Нима учундир чет элга боргим келди, қисмат бўлса керак. Актёрлик қирраларимнинг ривожланишига у ерда олган таълимим ёрдам берди. Америкада қисқа метражли фильмларда суратга тушганман. Лекин Тошкентга етиб келмаган… Ўзим, яқинларим ёки келажакда фарзандларим Америкага бориб яшаб қолишини истамасдим. Чунки, Американинг менталитети, ёшларининг тарбияси менга ёқмади. У ерда одамни ўзига жалб қилувчи нарсалар жуда кўп ва энг ёмони бу омиллар одамнинг руҲини ёмон томонга ўзгартириб юбориши мумкин.
— «Фаррух «Болливуд»га кетди», дейишганда Ҳам во-о-й зўр бўлибди, деганман. Билсам, у фильмни ўзимизнинг режиссёрлар олаётган экан…
— Нима ҳам қилардик…
— Бизда ҳақиқий мелодраммалар йўқ…
— Бунга сабаб, зўр драматургларнинг йўқлиги. Ўйлаган ғоянгизни кимга айтиб сценарий ёздиришни билмайсиз, очиғи. «Мен истагандек ёза олармикан?» деган савол доим туғилаверади. Бизга чет эл фильмларининг ёқишига сабаб — уларнинг сценарийси зўр. Қолаверса, бундай фильмларни ишлашга яхшигина маблағ Ҳам керак. Агар бизда Ҳам шундай бўлганида, ишни профессионал мутахассис бажарган бўларди.
— Бир мисол, «Титаник» фильмидаги Ҳар битта сўз, бош қахрамонларнинг нафас олиб, чиқаришигача ёдимда туради. Биз шу даражага қачон етиб келамиз? Қачон биз ишлаган кинокартиналар ёдда қоларли бўлади?
— Бунинг учун фильм орқали режиссёрнинг томошабинга айтадиган сўзи бўлиши керак. Фильм киномухлисни шунчаки кўнгил очиши, кулиши ё йиғлаши учун ишланиши керак эмас.
— Режиссерлар ғоясини сценарийнависга ёздириб, фильм ишлаб, «касса» қилиб юраверишса, киносаноатимиз ботқоқликка қараб кетади-ку?
— Режиссёрлар халқнинг орқасидан югиряпти, аслида акси бўлиши керак. Режиссёрлар халқни ўзининг ортидан етакласа, томошабин уларнинг фильмига тушмаяпти. Шу боис улар Ҳам мослашишмоқда. Аянчли бўлса ҳам айтаман, кино индустриямиз ривожланмаяпти.
— Театрда ишлашни хоҳлармидингиз?
— Йўқ, театр мен учун эмас. Марлон Брандо Ҳам театрни ёмон кўрган, бундай актёрлар кўп.
— Хонандаликка ҳам қўл ургансиз. Шаҳриёр билан айтган дуэтингиз ёқди. Овозингизни Энрике Иглейсизникига ўхшатдим…
— Қўшиқ куйлаш менинг хоббим.
— Нега хоббингизни ривожлантирмайсиз?
— Нима «концерт қўй, клип чиқар», демоқчимисиз? Биринчидан, инглиз тилида айтган классик йўналишдаги қўшиқларимни халққа қизиғи йўқ, тўйбоп Ҳам эмас. Маблағ сарфлаб, мухлисларга тақдим қилишимнинг нима фойдаси бор? Балки вақти келиб актёрликни ташлаб, хонандаликка ўтиб кетарман, буни Худо билади.
— Ошларга чиқасизми (кулади)?
— Йўқ, ошга чиқмаслигимни аниқ айтаман. Эртага йўқ бўлиб кетадиган хонанда бўлишни истамайман. Ёшлигимдан рассомчиликка қизиқаман, машқ ҳам қилардим. Тунов куни Акмал Нурнинг устахонасига боргандим. Очиғи чизишни роса соғинган эканман, қўлимга қалам олиб расм солиб маза қилдим.
— Инди билан дуэт Ҳам куйлагандингиз-а?
— Ўша дуэтни мутлақо ёқтирмайман. Аваз акага «илтимос, шу қўшиқни ёзмайлик» десам Ҳам куйлашга мажбур қилган. Хатто клип ҳам суратга олдирмоқчи эди (кулади). Дуэт куйлаганимга афсусланаман. Кўряпсизми, шунақа хатолар қилиб қўйяман.
— Санъаткор бўлишингизга ота-онангиз қандай қараган?
— Аслида ёшлигимдан «Булбулча» ансамблига қатнаганман. Хонанда бўлиш ниятим бор эди. Кутилмаганда актёрликка ўтиб кетдим. Охирги пайт уйдагиларга санъатда юришим ёқмаяпти. Жиддийроқ касбни бошини тутишимни исташади. Мени назаримда, жиддий бўлмаган соҳанинг ўзи йўқ.
— Санъат сизни нималардан айро қилди?
— 3-курсда таҳсил олаётганимда санъатга кириб келганман. Ўшанда ўқишим орқага кета бошлади. Тушунтириш хатлари ёзиб юрардим. Охири академик таътил беришди. У пайтда машхур Фаррух Соипов эмасдим.
— Феъл-атворингиз оғир экан…
— Кўпчилик шунақа дейди. Ўз-ўзидан кайфиятим бузилади, сабабини тополмай хуноб бўламан. Бироз вақт ўтиб, яна кулиб юравераман. Жахлим чиқса, ким биландир тортишиб қолсам, позитив кино кўраман. Фильмнинг руҲиятига кириб, кайфиятимни яхшилашга интиламан. Қолаверса, бу ўткинчи дунё, Ҳаммасини кўнгилга яқин олиш керакмас. Ҳаётда яхши нарсалар кўп-у, деган хулосага келаман.
— «Конкуренция»га қандай қарайсиз?
— Бунақа нарсаларга қизиқмайман. Нима учундир кўпчилик журналистлар мени Улуғбек Қодиров билан уриштиришга Ҳаракат қилишади. Ҳаммани ўз рисқи бор, ахир.
— Сизни ёмонлаганларга қанақа қарайсиз?
— Бу мен Ҳам ёмонлашим керак, дегани эмас. Аксинча уни яхшилаб гапирсангиз, виждони қийналиб, ичидан эзилади.
— Актёрларда қандай билмадим-у, хонандалар билан йиғилиб, дилдан суҳбат қуриб ўтиролмаймиз. Чунки, кимдир ким биландир гаплашмайди, хафалашиб қолган. Сиз салом-алик қилишни истамайдиган санъаткорлар борми?
— Ҳа, албатта. Мен билан ишлаган баъзи санъаткорларнинг одамларга бўлган муносабати ёқмайди. Ўзини баланд тутади, сўкиниб гапиради, яъни уларни шахс сифатида хурмат қилмайман. Кимлигини айтишим шарт эмас. Аммо салом-алик қилишга мажбур бўламан-у, барибир ўзимни улардан тортиб тураман.
— Бизда санъаткорлар фақат туғилган кунларга келишади. Ўшанда Ҳам жиддий юз ифодаси билан келиб-кетишади. Бошқа иш билан чақириб кўринг-чи келармикан, йўқ…
— Фикрингизга қўшиламан.
— Шахсий Ҳаётга тўхталсак. Сизга қиз қидириб онангизнинг оёқлари оғригандир?
— Йўғ-э, ким экан-у Хасанбойлик келин?! Охирги пайтларда ўзим билмаган Ҳолда жуда кў-ў-п жойларга куёв бўлиб қоляпман-да?
— Мени ҳам тўйим бўлди…
— Қачон, ростанми?
— Андижонга келин бўлиб, ажрашишга ҳам улгурдим (кулади)…
— Худди мен кимларгадир куёв бўлиб қолгандекми? Энг қизиғи, дўстларим «Фаррух тўйинг бўлибди, бир оғиз айтмадингга?», деб хафа бўлишди. Қани энди тўйим бўлмаганига уларни ишонтиролсам.
— Севганингиз борми ўзи?
— Тополмаяпман, нима учун бундай бўляпти ўзим Ҳам билмайман.
— Икки-уч йилдан бери севгисиз юрибсиз…
— Тўппа-тўғри топдингиз, қойил.
— Бирор марта севганмисиз?
— Ҳа, бир вақтлар севганман. У вақтда машҲур Фаррух Соипов эмасдим. Келинг, бу Ҳақда гаплашмайлик.
— Йўқ, гап бунда эмас. Ташқи чиройидан кўра ички дунёси гўзал бўлсин. Бўйи икки метр, чиройли қиз бўлса-ю, оғзидан бода кириб шода чиқиб турса, унда гўзаллиги бир тийинга қиммат бўлиб қолади-ку.
— Севгингизни рад қилган қизлар бўлганми?
— Тўғрисини айтсам, ундай вазиятлар бўлмаган. Тез рози бўлиб қўя қолишади (кулади). Йигит кишига қандай қизлар ёқиши Ҳақидаги сирни очаман. Йигитлар ўзини олиб қочадиган қизларни яхши кўради. Бирорта қиз сизни севишини пайқайсиз-у, аммо у кўзингизга тик боқолмайди. Минг тикилгиси келса Ҳам сиз томонга қарамасликка ўзида куч топади, яъни ҳаёси кучли бўлади. Доим қизларнинг шу тарафига эътибор бераман. Лекин бундай қизларни камдан-кам учратаман.
— Пинҳоний севгими?
— Ҳа, «Воо-о-й, Фаррух ака», деб менга ёпишадиган, енгил табиат қизларни ёқтирмайман. Бундай йўл тутадиганлар мени эмас, картинадаги қахрамонимни севади. «Фанатка» бўлгани билан барибир қизлик иффат-ҳаёсини сақлай билиши керак. Ҳозир қизларни гапиряпман-у, катта ёшли аёлларга нима дейсиз? Куни кеча кўчада кўзойнакда кетаётгандим, иккита аёл «во-о-й кўзайногингизни ечинг, жамолингизни битта кўрайлик энди», деса бўладими. Рости, ўша пайт нима дейишимни билмай қолдим.
— Балки сизга кўпчилик актёрларга ўхшаб «у образимни севади, мени эмас», деган иккиланиш Ҳалақит берар?
— Мен учун ягона тўсиқ бу — қиз боланинг йигит кишига қўнғироқ қилиши. Биринчи қадамни қиз эмас, ўзим қўйишим керак. Айтмоқчи бўлганим, қиз бола билан танишишга мен ҳаракат қилишим керак, у эмас!
— Нечта фарзанд кўришни истайсиз?
— Кў-ў-п фарзандли бўлишни истайман.
— Оилада нечта фарзандсиз?
— Синглим турмушга чиққан. Укам ва мен қолганмиз.
— Оёқ кийимга сабзи солиш бўйича ким рекорд ўрнатяпти?
— Жуда яхши. Тан олинг, дунёдаги энг зўр ошпазлар эркаклар-ку! Лекин ўзим овқат пиширишни билмайман. Ўргансам, мендан қўли ширин ошпаз чиқарди.
— Бир кўрсатувда таом тайёрлагандингиз-ку?
— Ўшанда уялиб қолмаслик учун ресторандаги ошпазларга илтимос қилиб, рулет қилишни ўрганганман. Йигит кишига қирқ хунар оз, дейишгандек, кўп нарсаларни ўрганишни яхши кўраман. Бўш вақтимда вокалга ҳам бориб тураман. Аслида йигит киши уч тарафлама: руҲан пок, илми мустаҲкам, жисмонан мукаммал бўлиши керак. Агар Аллоҳ томонидан истеъдод берилган бўлса, уни ҳам ривожлантириб туриши керак.
— Истеъдодингизни қай даражада ривожлантира оляпсиз?
— Очиғини айтаман, соҲам бўйича тўхтаб қолганман. Чунки, ўз устимда ишламай қўйдим. Сценарийларнинг «мазаси» бўлмаганидан кейин актёрликдан кўнглим совиб қолди.
— Унда сиздан яхши юрист чиқар?
— Йўқ.
— Унда нега Юридик институтида ўқидингиз?
— Ўтиш ёшида одам қайси соҲани танлашини билмай қолади. Шунда таваккалига иш тутади. Шахсан менда Ҳам шундай бўлган. Ўзингиз диплом олдингизми?
— Йўқ, кўп дарс қолдирганим боис, ҳозир иккинчи курсда ўқияпман (кулади). Ўзингизни тадбиркор сифатида кўра оласизми?
— Тасаввур қила олмасдим-ку, аммо сўнгги пайтларда ўзимни тадбиркор сифатида кўришимга тўғри келяпти.
— Ўзингиз истаб юритадиган бизнес?
— Санъатга боғлиқ бизнес бўлса, «жон» деб ишлаган бўлардим. Агар ўзбек киносаноатимиз Россия даражасида бўлганида, Ҳеч нарсани ўйламай, шошмасдан эртадан-кечгача фильм суратга олардим.
— Фильмларда бир-икки марта «ўлгансиз». Иримларга ишонасизми?
— Кўп марта «ўлганман». Йўқ, Худога шукр, иримчимасман. Масалан, «йўлингдан қора мушук ўтса, ўша йўлдан юрма», дейишади. Йўлимдан доим қора мушук чиқади, ўтиб кетавераман, шу вақтгача Ҳеч нарса қилмаган. Лекин кўз тегишига ишонаман.
— Домлага борасизми?
— Олдин борардим, Ҳозир бормай қўйганман.
— Дўстдан панд емаганмисиз?
— Йўқ, дўстларим кам. Ёшлигимда нимагадир қизлар билан яхши чиқишардим, доим улар билан ўйнардим. Ўғил болалар футбол билан овора бўлишарди, мен эса ўйнашни билмасдим. Рости, футболни ёқтирмасдим, Ҳозиргача жиним суймайди. Шу сабаб ҳеч улар билан келишолмасдим.
— Қийналган пайтларингиз йиғлайсизми?
— Ҳа, тез-тез бўлиб туради. Йиғлаш масаласида эркак ё аёл деб, ажратишларига қўшилмайман. Кўз ёш тўкиш — уят эмас.
Нилуфар Фаррух мухлисалари ролида.
Нилуфар Усмонованинг хулосаси: — Фаррух Соипов очиқ кўнгил, самимий, Ҳазилкаш, сокин табиат, аммо феъли чиндан Ҳам оғир йигит экан. Аммо у ўз орзусидаги инсонни топса, яхши томонга ўзгаради. Фаррухни орзусидаги қиз: шўхроқ, қаерда қандай гапиришни биладиган қиз бўлиши керак.