Сайтимда Райхонга нисбатан шахсан мен тарафимдан хақорот, сўкиниш бўлгани йўқ адашмасам.
Агар у ўзига рақиб хисоблаган инсонларни янгилигини қўйсам бу унга нисбатан хақорот деганими?
Бир неча маротаба сайтимиз мухлислари унинг сайтига манбани бериб киришимни сурашди. Аввалига ахамият бермадим лекин
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ НОМИГА САЗОВОР хонандани сайтида бундай сўзлар бу номли инсонни шундай мукофот ва санъат ахли номига лойиқ деганими?
Яқиндагина унинг ижодий хамкори ва дўсти шоир Якзон қўнғироқ қилиб сайтимизда Райхонга нисбатан бўлган изохларга эътироз билдирди.
Билмасам, мендан аввал хам машхурлар таққосланишлари бисёр бўлган хамма сайтларда, ва хар холда бизнинг сайтда сўкиниш ёки хақорот бўлмаган. Якзонга маданият вакили, хизмат кўрсатган Райхоннинг сайтига, унинг номига лойиқми у ердаги сўзлар деганимда сайти билан бошқа инсон шуғулланишини рўкач қилгач, оддий савол туғилади, маъсулияти кимда? Кимнинг РАСМИЙ сайти? КИМНИНГ номида?
Хар бир сайтнинг фильтри бўлади, ва негадир менинг оддий блогимда хам мавжуд. Райхоннинг сайтида йўқми? Ё ишчилари бу вақт оралиғида янгиликлар ва шу Шахзодадан қолиб кетмай деб йўлбарс билан тушган суратларни қўйганида кўзлари тушмабдими?
Албатта эртагаёқ ўчиришади ва бу тухмат деб олишлари табиий, ўрганиб қолганмиз, лекин, барча керакли нарсалар сақланди!
Якзонга хам, Райхоннинг мухлисларига хам айтганман, негадир Райхонни тан олиб ёзганимда кўринмайди ва шу ёзганларимга хам эътирозлар бўлганди.