10.10.10. Бу рақамлар бир қарашда шунчаки рақам. Бироқ, кимларнингдир ҳаёти учун унутилмас онларни муҳрлайди. Айниқса, таниқли хонанда Сардор Раҳимхон ҳаётида. Шу хонанда бошқа тенгдош ҳамкасбларига қараганда жуда омадли ва ўз ишининг устаси бўлиб чиқди. У энг нуфузли давлат мукофотларига вақти соати билан ё сал олдинроқ эришди. У бугун ўз шахсий офиси ҳамда продюсерлик марказига эга. Ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан бошқаларга қараганда анча илғор. Демак, ақлини қандай ишлатишни яхши билади. Юраги очиқ, бировдан яхшилигини аямайдиган, муҳими, ҳамиша табассум билан қарши оладиган бу хонанда бўйдоқлик билан хайрлашадиган кунини ҳам мухлислари ва яқинлари ёдида бир умрга қоладиган даражада уюштиришига ишончимиз комил. Бунинг кичик бир белгиси тўй кунидан ҳам маълумдир! Ҳозирча, Раҳимхон уйланажак қизнинг санъат соҳасидан бутунлай йироқлиги ҳамда "Даракчи”да чоп этилган интервьюсидаги ёқимсиз маълумотни ёзган журналистдан хафа эканини маълум қилди. Тўй ҳақидаги эксклюзив хабарлар тўйга яқин билдирилишини ҳам қўшимча қилди. Муҳими кун ҳам, тўй ўтажак баҳамшам "Осиё Гранд” тўйхонаси-ю ўнлаб таниқли юлдузларнинг ташрифи ҳам эмас...Бахт берсин! Юртимизда яна бир ибратли оила қурилсин!