Ҳозиргина Доҳа шаҳрида Осиё кубоги-2011 мусобақасининг финал қисмига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Биринчи навбатда шуни айтиб ўтишимиз жоизки, Осиё кубоги баҳси Қатар-Ўзбекистон ўйини (2011 йил 7 январь) билан бошланадиган бўлди. Қитъа миқёсидаги мусобақалар шу пайтгача Ўзбекистон терма жамоалари иштирокидаги ўйин билан бошланмаганди.
Демак, ўз-ўзидан тушунарлики, терма жамоамиз "А” гуруҳидан ўрин эгаллади! Мезбонлардан ташқари Абрамов шогирдларига Осиё кубоги-2007 даги гуруҳдошимиз Хитой (ўзи Осиё кубокларида иштирок этиб келаётганимиздан бери Хитой биз билан тўртинчи марта — 1996, 2000, 2007, 2011 йилларда бир гуруҳдан ўрин эгаллаган) ва Кувайт терма жамоалари рақиблик қиладиган бўлишди. Умуман олганда, тенг кучли жамоалардан ташкил топган гуруҳ. Январь ойига бориб футболчиларнинг тайёргарлигини оптимал ҳолатга олиб чиқа олсак, ҳатто Ўзбекистонни гуруҳ фаворити десак ҳам бўлади.
"С” гуруҳи эса "ўлим гуруҳи” номига давогарлик қилади. Марҳамат: Жанубий Корея, Ҳиндистон, Австралия, Баҳрайн.
Қолган гуруҳлар таркиби билан танишинг (қуръа ташлаш жараёнини ОНЛАЙН тарзда бериб бордик):